Get Mystery Box with random crypto!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. АЛЛОҲИМ! Бизларни Қуръон одоби, | Kundalik Duolar

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

АЛЛОҲИМ!
Бизларни Қуръон одоби, Қуръон муҳаббати, Қуръон фазилати, Қуръон нури, Қуръон сакинати, Қуръон давоси, Қуръон шифоси, Қуръон илми, Қуръон тушунчаси ва Қуръон нажотидан баҳраманд қил!

АЛЛОҲИМ!
Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
Ҳар бир беморга шифо ато эт!
Ҳар бир маййитга жаннат ато қил!
Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!
Ҳар бир мазлумга нусрат бер!
Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига жуфти ҳалол ато қил!
Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!

АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!

АЛЛОҲИМ!
Гуноҳларимиз кўпайиб кетса, Сенга ҳеч бир зарар бермас.
Тоат-ибодатларимиз кўпайиб кетса ҳам, Сенга ҳеч бир манфаат бермас.
Сен бутун оламлардан беҳожатсан.

АЛЛОҲИМ!
Гуноҳларимиз ҳар қанча улкан бўлмасин, Сенинг афвинг ундан ҳам буюкдир. Хатоларимиз ҳар қанча кўп бўлмасин, Сенинг марҳаматинг ундан ҳам улкандир.

Эй Раббим, Сен авф қилгувчисан ва авф қилишни яхши кўрасан. Бизни авф эт.