Get Mystery Box with random crypto!

Диплом дубликатини олиш тартиби соддалаштирилди Олий ва ўрта | Kun Yangiliklari | Кун Янгиликлари

Диплом дубликатини олиш тартиби соддалаштирилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, ҳукумат қарори билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги диплом дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Унга кўра эндиликда,

фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради;

фуқародан бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди;

фуқаро таҳсил олган таълим муассасасига бориб, оввора бўлишига ҳожат қолмайди.

Шунингдек, қўшимча қилинишича, диплом дубликати 15 иш куни давомида сўровномада кўрсатилган манзилга етказилади.


@Kun_Yangiliklari_Xabarlari - Энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!!!