Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда 15 ёшли бола канализацияга тушиб кетди. Қайд этил | KUN YANGILIKLARI 🌐

Самарқандда 15 ёшли бола канализацияга тушиб кетди.

Қайд этилишича, 23 сентябрь куни соат 17:00 да Самарқанд вилояти ФВБга Абубакр Розий кўчасида жойлашган 12 метрли ерости қувури (канализация)га 15 ёшли бола ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетгани ва уни чиқариб олишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат келиб тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбаоб-анжомлари ёрдамида болани қудуқдан соғ-саломат чиқариб олиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам орқали даволаш муассасасига юборилган. Ҳозирда бола шифокорлар назоратида.

@KUN_YANGILIKLARI_RASMIY