Get Mystery Box with random crypto!

KUN YANGILIKLARI BUGUNGI XABARLARI UZ

Telegram kanalining logotibi kun_yangiliklari_bugun — KUN YANGILIKLARI BUGUNGI XABARLARI UZ
Kanaldagi mavzular:
Дахшат
Kanal manzili: @kun_yangiliklari_bugun
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 112.75K
Kanalning ta’rifi

✅ Кун янгиликлари
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор махфий хабарлар ва янгиликлар
🌐 Танқидий ва сиёсий янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун кун янгиликлари бугун каналига обуна бўлиб қўйинг!
Таклиф ва мурожаат учун @Kun_menejer

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-05-03 10:08:31
Дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг ёзишича, нафақат бундай ноқонуний ҳаракатларни бевосита амалга оширган шахсларни, балки биринчи навбатда, бунинг учун масъул бўлган мутассадиларни ҳам тегишли жавобгарликка тортиш ҳақида сўз бормоқда.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
3.3K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-05-03 10:06:46
Қатар дунёнинг энг бой давлати деб топилди.

Иккинчи ўринда Люксембург, учинчи ўринда Цингапур. Энг камбағал давлатлар - Малави, Конго, Марказий Африка Республикаси – “Forbes“

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
3.4K views07:06
Ochish/sharhlash
2023-05-03 10:05:34
Айни пайтда Бўка туманида Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтяпти.

Унда Зойир тоғам фуқаролар мурожаатларини тинглаб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал қиляпти.

Шунингдек, Президент маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев, Ички ишлар вазири ва бошқа "катталар" аҳоли билан мулоқот қилмоқдалар.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
3.4K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-05-03 08:25:51
#Тезкор

Хожиакбар Носиров (ACTIVIST) суд томонидан белгиланган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб, 2023 йил 23 апрель куни соат 16:00да қўйиб юборилган.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
4.0K views05:25
Ochish/sharhlash
2023-05-03 07:41:39 Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилаётгани маълум қилинди.

Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, унинг индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши, соат 14:00да 9, 15:00да 7 ва 16:00да 5 даражага тушиши қайд этилган.

Хўш, юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Ундан қандай ҳимояланиш керак?

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази маълум қилишича, бундай пайтда қуёш нури аллергик реакциялар келтириб чиқаришидан эҳтиёт бўлиш лозим.

Хусусан, бу каби ноқулай об-ҳаво шароитида терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида фотодерматит касаллиги юзага келиши мумкин.

— Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.

Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ ва турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар кузатилади.

Қолаверса, кўзнинг шиллиқ қаватига ультрабинафша нурларининг таъсири конъюнктивит ва кератит, яъни шоҳпарданинг яллиғланишини ҳам келтириб чиқаради.

— Бундай яллиғланиш зарарли нур таъсиридан бир неча соат ўтгач пайдо бўлиб, иккиси ҳам оғриқли кечади, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Шу билан бирга, ультрафинафша нурлар катарактанинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади.

Бундан ташқари, нурланиш индекси юқори бўлган вақтда очиқ ҳавода узоқ вақт юриш саратон касаллигига мойилликни ошириб, иммунитетни пасайтиради.

Шу боис бундай кунларда соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийиш тавсия этилади.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
4.5K views04:41
Ochish/sharhlash
2023-05-03 07:12:02
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ноқонуний ерости йўли бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилди.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
4.3K views04:12
Ochish/sharhlash
2023-05-03 06:02:33
#Диққат #Расман

Мактаб ва боғчаларда пул йиғими қатъиян тақиқланади.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали мактаблар ва боғчаларда турли хил тадбирлар ўтказиш учун ўқувчилардан пул маблағлари йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Таълим муассасаларида таъмирлаш (ремонт) учун, турли тадбир (сўнгги қўнғироқ) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади!

Сиз қайсидир мактаб ёки боғчаларда пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабардор бўлсангиз, Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг (75)-221-33-14 рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилишингиз сўралади.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
5.7K views03:02
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:58:28
Омбудсман гумондорлар қийноққа солинаётганига муносабат билдирди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалган 2 гумондор шахснинг ИИО терговида ваҳшиёна қийналаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди. Бу ҳақда Омбудсманнинг Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Омбудсманга адвокат У.М.нинг ҳимояси остидаги Ҳасанбой Абдунабиев қийноққа солингани ҳақида юборилган мурожаат тезкорлик билан ижрога қаратилиб, 1 май куни ушбу мурожаат Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари асосида кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага Омбудсманнинг алоҳида назорат хати орқали юборилган.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
4.2K viewsedited  02:58
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:46:21
#Диққат

Яқинларни огоҳлантиринг

Бугун 3 май куни қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин!

Қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Бундай об-ҳаво шароитида ҳимояланиш учун бош кийим, соябондан фойдаланиш, иложи борича ташқарига чиқмаслик тавсия этилади.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
4.8K views02:46
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:37:55
Болаларга чой бериш тавсия этилмайди.

Сабаби чой овқат вақтида ёки ундан сўнг дарҳол ичилса, қонга сўриладиган темир моддасининг миқдори анча камаяди. Тоза, қайнатилган сув, компот (оз миқдорда шакар қўшилган ёки шакарсиз), мева ва сабзавот шарбатлари чойнинг ўрнини босувчи яхши ичимликлар ҳисобланади. Чойни овқатлангандан сўнг 30 дақиқа ўтгач ичиш мумкин.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
4.2K views02:37
Ochish/sharhlash