Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум | KUN YANGILIKLARI BUGUNGI XABARLARI UZ

Ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас

Сенат томонидан Уй-жой кодексига, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ҳамда Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
 
Қонунда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилган.
 
Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланмоқда.
 
Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштиришни таъқиқланиши белгиланган янги норма киритилмоқда.

Батафсил КУН ЯНГИЛИКЛАРИ