Get Mystery Box with random crypto!

Афғонистонга инклюзив ҳукумат керак — Эрон ва Тожикистоннинг қ | Dunyo yangiliklari 🌅

Афғонистонга инклюзив ҳукумат керак — Эрон ва Тожикистоннинг қўшма баёноти

Тасним агентлиги хабарига кўра, Эрон ва Тожикистон президентлари Иброҳим Раиси ва Имомали Раҳмон Теҳрондаги музокаралар чоғида Афғонистонга инклюзив ҳукумат кераклиги борасида фикр билдиришган. Улар Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият бўйича умумий хавотирларни қайд этиб, бу борада, жумладан, терроризм, наркотик моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Шу муносабат билан Афғонистонда хавфсизлик ва тинчлик гарови бу мамлакатнинг барча этник, сиёсий ва ижтимоий гуруҳлари вакилларининг ҳокимиятда иштирок этиши тўғрисида Толибонга йўлланган мурожаат яна такрорланади.

Раиси Афғонистонда террорчилар борлигидан хавотир билдирди ва ўтган 20 йил ичида АҚШ ва НАТО у ерга вайронагарчилик ва қон тўкишдан бошқа ҳеч нарса олиб келмаганини таъкидлади.

https://t.me/kun_uz77 - Россия- Украина воқеаларини каналимизда кузатинг!