Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Ижтимоий тармоқда тарқалган, Янгиер шаҳрида 'А.Жом | Kun Videolari 🎥

#Муносабат
Ижтимоий тармоқда тарқалган, Янгиер шаҳрида "А.Жомий" МФЙдаги енгил автомобилнинг газ баллонида содир бўлган ҳолат бўйича расмий маълумот.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 21 апрель куни соат 09:50 ларда, Янгиер шаҳри, "А.Жомий" МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилоти биноси рўпарасида қолдирилган, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Б.Қ.га тегишли "Нексия-3" русумли автомобилининг газ баллонида ёрилиш содир бўлган. Натижада, "Нексия-3" русумли автомобил буткул яроқсиз ҳолга келган ва ёнидаги 2 та автотранспорт воситаларига техник зарар етган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ!

Ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Kun_uz