Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси 6,5 бўлган зилзилалар содир | Kun Videolari 🎥

Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси 6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор

Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори бўлган зонада жойлашган бўлиб, ҳудудда магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Тарихий ва инструментал маълумотлар базасига кўра шаҳар ҳудудида 1868, 1886, 1924 ва 1966 йиллари магнитудаси М=6.5, М=6.0 ва М=5.3 сейсмик жадаллиги бўйича 7, 8-9 баллик зилзилалар қайд қилинган. Шунингдек 1980 йилда магнитудаси М=5.5 бўлган сейсмик жадаллиги 8 баллган тенг Назарбек зилзиласи содир бўлган. Тошкент шаҳар ҳудудини жанубий ғарб йўналишида кесиб ўтувчи Каржантоу тектоник ер ёриғи доимий ҳаракатланиши натижасида кучли зилзилалар содир бўлиб келмоқда.

@Kun_Uz