Get Mystery Box with random crypto!

Айтишларича, бугун Қорақалпоғистон Жуқорғи кенгеси раҳбариятид | Tezkor_yangiliklar_24

Айтишларича, бугун Қорақалпоғистон Жуқорғи кенгеси раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Кенгес раиси лавозимида фаолият юритиб келган Мурат Камалов ўрнига бошқа раис сайланиши кутилмоқда.

Асосий номзод сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, собиқ ҚИИВ вазири Аманбай Орынбаев номзоди кўрсатилмоқда.

Аманбай Орынбаев куни кеча Жўқорғи кенгеснинг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозониб, депутат сифатида рўйхатга олинганди.

Маълумот учун, Мурат Камалов ҳозирги лавозимида 2020 йилнинг октябр ойидан буён фаолият юритиб келаётганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEtyTvxpQuejQGHqRQ