Get Mystery Box with random crypto!

#албатта_ўқинг Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмони | Ma'lum muddatga kanal faoliyati to'xtatildi

#албатта_ўқинг

Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига нозил бўлади. Аллоҳ таолонинг кундузи нозил бўлиши хабарларда собит бўлмаган, фақат Арафа куни бундан мустасно. Зотан, Унинг раҳмат эшиги бу кундагидан кўра кенгроқ бўлмайди. Бу эшикдан киролмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• 

Жаннат яқинроқ бўлиб, дўзах узоқроқ бўлиши Арафа кунидадир. Ўзини дўзахдан қутқариш учун биронта амал топмаган кимса ҳақиқий бахтсиз кимсадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куничалик Аллоҳ бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ», дедилар.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• 

Арафа куни вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуою зикр ва кўпроқ дуо билан машғул бўлишдир. Шу кунга хос бўлган бирон бир муайян дуо собит бўлмаган. Киши дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига оладиган пурмаъно дуолар билан дуо қилаверади.



Яқинларингизга ҳам улашинг!
@kullamasjidi