Get Mystery Box with random crypto!

​​Борди келди йўқолди, Айтайми сабабини? Ҳаражат одамларни, Бе | 💝АЪЛО КАЙФИЯТ💖

​​Борди келди йўқолди,
Айтайми сабабини?
Ҳаражат одамларни,
Бериб қўйди адабини!

Телефонда гаплашамиз,
Баҳонамиз об-хаво.
Тўртта нон-у йўлкира,
Бўлиб қолган муаммо!

Ёшларга қийин бўлди,
Газга, сувга, светга.
Маошлари етмаяпти,
Ер солиғи... ахлатга!

Олтмишинчи, етмишинчи,
Йилларга бир қайтайлик.
Болаларга ёшлигимиз,
Эртагини айтайлик...

Эшигимиз тақиллатиб,
Тўла...! тўла..! йўқ эди.
Хамма иш билан овора,
Қорнимиз ҳам тўқ эди!

Обкаш деган нарсага,
Челакларни илардик.
Қудукдан сув ташиб келиб,
Идишни тўлдирардик...

Танчага чўғ олиб келиб,
Босиб қўйиб кулига.
Бир кило ун берарди,
Бухонкани пулига!

Ҳаммамизни уйимизда,
Ўчоқ, тандир бўларди.
Нонга ха деб чопмасдан,
Нон, патир ёпиларди.

Чироқнинг идишига,
Керосинни қўйволиб.
Қоронғида ўтирардик,
Лампашиша ёқволиб!

Тахмонда ўрин, кўрпа,
Мебел диван қаёқда?
Ерга жой солиб ухлаш,
Модайди ҳамма ёқда...

Ўзбеклар қиз узатса,
Ўнта кўрпа қиларди.
Амма, буви, холалар,
Ётиб қолган борарди.

Телевизор деганлари,
Бойникида бўларди.
Кино бошланиб қолса,
Маҳалла жам кўрарди!

Қозонда сув иситиб,
Кирни қўлда ювардик.
Ванна ҳаммом бўлмаган,
Совуқ сувда чаярдик...

Саксонга кирган бувим,
Вой оёғим демаган.
Чунки ўша махалда,
Унитазлар бўлмаган!

Мехнатни роса қилдик,
Тилимиз ҳам бир қарич.
Бинойидай ўтирибмиз,
Сочларимиз оқариб...

Энди бирорта уйни,
Тандири, ўчоғи йўқ.
Ҳамма нарса автомат,
Ҳамма касал, соғи йўқ!

Меҳр кўзда яқинларни,
Кўзиз билан кўринглар.
Оқибат йўқолмасин,
Дийдорлашиб туринглар!

https://t.me/Kulgi_kanali