Get Mystery Box with random crypto!

“Насаф” Ўзбекистон кубоги соҳиби !!! Бироз олдин футболимизда | Kukdala Uz| Kukdala tuman |

“Насаф” Ўзбекистон кубоги соҳиби !!!

Бироз олдин футболимизда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган Ўзбекистон кубоги-2022 мусобақасининг ФИНАЛ учрашуви якунланди. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган бош соврин учун ўйинда майдонга “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари чиқишди.
Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтган ўйин 120 дақиқа давом этди ва унда “аждарлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Акмал Мозговой ҳамда Матеус Лиманинг голларига Дониёр Абдуманнопов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Шу тариқа Ўзбекистон Coca Cola кубоги қаторасига иккинчи йили Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” жамоасида қоладиган бўлди.

Шу муносабат билан “Металлург” ПФК ҳамда бекободлик футбол ихлосмандлари номидан Қаршининг “Насаф” жамоасини Ўзбекистон Coca Cola кубоги – 2022 мусобақасида ғолиб чиққанлиги билан табриклаймиз. Рўзиқул Бердиев ва унинг шогирдларига кейинги мавсум Осиё чемпионлари лигаси баҳсларида ҳам мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя этишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

https://t.me/QALQAMA_VOHASI