Get Mystery Box with random crypto!

#сайёр_қабул Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Суғурта бозорини ри | Talipov Kamoliddin Faxrutdinovich | Rasmiy kanal

#сайёр_қабул

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари ҳамда суғурта ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида САЙЁР ҚАБУЛ бўлиб ўтади.

Ушбу ҳудудларнинг маҳаллий аҳолиси ва тадбиркорлари сайёр қабулда иштирок этиб соҳага оид муаммоларига ечим олишлари ва қўшимча маълумотлардан хабардор бўлишлари мумкин.

Қабул жойи ва вақти:

2022 йил 24 ноябрь куни соат 10:00 да Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар давлат хизматлар марказининг (Жиззах шаҳар, Навоий кўчаси 4/4 уй.

Боғланиш учун телефон (72) 226-33-22

2022 йил 24 ноябрь куни соат 16:00 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар хокимлиги (Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 35-уй. Мўлжал Гулистон шаҳар хокимияти биноси)нинг мажлислар залида

Барча фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини учрашувга таклиф этамиз.

Обуна бўлинг
https://t.me/ktalipov