Get Mystery Box with random crypto!

* * * Сени менга бетоб дедилар, Бу сўз ёмон, бу сўз кўп оғи | Ko'zmunchoq

* * *
Сени менга бетоб дедилар,
Бу сўз ёмон, бу сўз кўп оғир.
Сени менга бетоб дедилар,
Оқди ёшим мисоли ёмғир.

Сени менга бетоб дедилар...
Менга дунё ҳазин туюлди.
Булутларга тўлди осмон-
Аччиқ-аччиқ ёши қуйилди.

Сени менга бетоб дедилар...
Лекин келдинг, келдинг сен ўзинг,
Қора булут тамом йўқолди.
Ҳолбуки, мен... Йиғлайди кўзим.

Рауф Парфи

@Kozmunchoq