Get Mystery Box with random crypto!

БАРЧА ЭШИКЛАР КАЛИТИ Азизлик калити – Аллоҳ ва Унинг расулиг | SAODATIM

БАРЧА ЭШИКЛАР КАЛИТИ

Азизлик калити – Аллоҳ ва Унинг расулига итоат.
Ризқ калити – истиғфор ва тақво билан биргаликдаги ҳаракат.
Жаннат калити – тавҳид.
Иймон калити – Аллоҳнинг мўъжизалари ва махлуқотлари хусусида фикрлаш.
Яхшилик калити – ростгўйлик.
Қалблар ҳаёти калити – Қуръон тадаббури ва саҳардаги тазарруъ.
Илм калити – чиройли савол ёки чиройли жим туриш.
Ғалаба ва зафар калити – сабр.
Нажот калити – тақво.
Зиёдалик калити – шукр.
Охиратга рағбат калити – дунёда зоҳид бўлиш (озига кўниш).
Ижобат калити – дуо.