Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат Имом Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар: Манфаат олган усто | E-library

#Ибрат

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар:

Манфаат олган устозларим ичида йўлтўсар қароқчилар ҳам бор.
Бир куни йўлда кетаётган эдим, қаршимдан қароқчи чиқиб, карвондаги барча нарсамни ўғирлаб, тортиб олди. Буюмлар ичида ёндафтарим ҳам бор эди. Таҳсил олган илмимни ўша дафтарга ёзиб борар эдим. Бу дафтарни менга қайтариб, ўрнига мол-мулкимни олишини ўтиниб сўрасам, у: “Дафтар ичида нима бор?” деди. Мен: “Бунда таҳсил қилган илмим бор”, дедим. У: “Агар дафтар йўқ бўлса, йўқ бўлиб кетадиган илмдан не фойда?” деди. Мен ўша воқеадан таъсирланиб, ёзган барча нарсамни ёд олишга ўтдим.

@Kosonsoytumanxtb