Get Mystery Box with random crypto!

Кўп марталик ва кучли қайт қилиш болага қандай ножўя таъсир қи | 🏥Turon Tibbiyot

Кўп марталик ва кучли қайт қилиш болага қандай ножўя таъсир қилади:

1. Сувсизланиш. Организмда суюқликнинг бирдан йўқотилиши сув-электролит балансини бузиб, ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятида бузилишлар келтириб чиқаради. Оғир ҳолатларда тутқаноқ ва ҳушнинг йўқолишига олиб келади. Бу айниқса эмизикли болаларда ҳавфли.
2. Тана вазнинг камайиши. Эмизикли, муддатига етмаган ва кам вазнли чақалоқлар учун айниқса ҳавфли. Бундай болаларда тана вазнининг критик йўқотилиши бир кундаёқ ривожланиши мумкин.
3. Қон кетиш. Кўп қайт қилганда ошқозон ва қизилўнгач шиллиқ қаватлари шикастланиб, қон кетиши кузатилиши мумкин.
4. Қусуқ массаларининг нафас йўлларига тушиш ҳавфи. Бу эмизикли болалар ва ҳушини йўқотганлар учун ҳавфли. Бунда нафас йулининг тўсилиши юзага келиши мумкин.
5. Аспирацион пневмония. Ўпкага қусуқ массалари тушганида юзага келади. Ошқозон шираси ўпка учун ҳавфлидир. Бундай ҳолатда беморни зудлик билан шифохонага олиб бориш зарур. У ерда нафас йўллари шиллиқлардан тозаланиб, зарур бўлса сунъий нафас берилади.

Бола қайт қилганида ота-оналар нима қилиши керак?
- Вазиятни назоратга олинг. Болани ёлғиз қолдирманг. (Бешикка беламанг, бешикда етганда кусук массаси нафас йулига кетиб колиши мумкин). Эмизикли болани бироз олдинга эгиб кўтаринг. Шунда қусуқ массалари нафас йўлларига тушмайди.
- Ҳар бир қайт қилишдан сўнг оғзини тозаланг. Каттароқ ёшли болаларга ўзи тозалаб олишига кўмаклашинг.
- Бола ётган бўлса ёнбошга қилиб ётқизинг. Агар ёнбош ёта олмаса бошини ўзини буринг.
- Қусган вақтда овқатлантирманг. Эмизикли болани қайт қилгандан сўнг эмизиш мумкин.
- Регидратацион тузли эритмалар беринг. 5-10 дақиқа оралиқ билан болага тузли эритмалар (Регидрон) беринг.
- Албатта шифокорга мурожаат килинг @drmaqsudpulotjonov