Get Mystery Box with random crypto!

​​'Аптекачи' - врачми? Бугун касаллиги ҳақида врачга кўринишд | 🏥Turon Tibbiyot

​​"Аптекачи" - врачми?

Бугун касаллиги ҳақида врачга кўринишдан кўра таниш-билишларидан ёки аптекачидан сўраш урфга кирган.

Аптекачи - бугунги кунда мед коллежни тугатган "бола", мед институтда ўқиётган ҳали тиббиёт ҳақида тушунчага эга бўлишга улгурмаган студентлар ёки тиббиётга алоқаси йўқ кимдир.

Хўш соғлиқни шуларга ишоняпсизми? Унутманг қонун бўйича аптекачининг дори буюришга мутлақо хаққи йўқ. Ҳар бир организм бошқасидан фарқ қилади худди бармоқ изларидек. Бир хил касаллик бўлса ҳам ҳаммада ҳар хил кечади. Врач батафсил текшириб шунга қараб дори-дармон ёзади.

P. S. Тиббий маданиятни шакллантиринг аъзизлар ҳар ҳолда ХХI асрда яшаяпмиз.