Get Mystery Box with random crypto!

Эрон футболи афсонаси Али Дайи ўлим жазосига ҳукм қилинди Эро | Kosonsoyliklar | Kosonsoy

Эрон футболи афсонаси Али Дайи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эронда 22 ёшли қиз ҳижобни нотўғри ўрагани учун ўлдирилгач, мамлакатда норозилик намойишлари ўтказилганди. Ушбу протестда иштирок этган Эрон футболи афсонаси Али Дайи 15 мингдан ортиқ эронликлар билан бирга ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Таниқли журналист Даврон Файзиев шундай ёзмоқда:

Совуқ бир хабар ўқидим. Яқингача дунё терма жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда бўлган (ҳозир иккинчи, Роналду ўтиб кетди), Осиё кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайи Эронда ўлим жазосига маҳкум қилинибди. Дайи нафақат Осиё, балки Европада ҳам ишончли ўйнаган. Ҳусусан Бавария шарафини ҳимоя қилган. Қитъамизда эса ҳақиқий афсона дея эътироф этилади. Гарчи терма жамоамиз дарвозасига голлар урган бўлсада, ўзбекистонлик мухлислар Али Дайини ҳурмат қиларди. Ким билсин, балки унга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилишига имкон бордир. Кузатайликчи..


@Kosonsoyaxli