Диний манипуляция ортидан террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди
Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли аёл интернетдан фойдаланиши давомида Суриядаги «жангари» номли халқаро террористик ташкилотнинг динни ниқоб қилиб олиб айтган гаплари таъсирига тушиб, уларнинг сафига қўшилиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетаётган вақтда қўлга олинди.
Аниқланишича, аёл ўзига қилинган даъватларни ўз танишларига ҳам интернет орқали видеороликлар тарзида тарқатиб келган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
@Kosonsoyaxli