Get Mystery Box with random crypto!

Косонсойлик футболчи Жанубий Корея дарвозасига дубль қайд этди | Kosonsoyliklar | Kosonsoy

Косонсойлик футболчи Жанубий Корея дарвозасига дубль қайд этди

2023 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U20 жамоаси Жанубий Кореяга қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтган баҳсда вакилларимиз биринчи бўлимдан кейин Пўлатхўжа Холдорхоновнинг дубли эвазига ҳисобда олдинда бўлишига қарамай, иккинчи бўлимда корейслар камбэк қайд этиб, 90+5-дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетишди – 3:2.

Ўртоқлик ўйини. 8 ноябрь
Ўзбекистон U20 – Жанубий Корея U20 – 2:3
Ҳакам: Рустам Лутфуллин
Голлар: Пўлатхўжа Холдорхонов 1, 45+2 – Ли Жунг Санг 11, Ли Йонг Жун 85, Баэ Жун Хо 90+5.

@Kosonsoyaxli