Get Mystery Box with random crypto!

Косонсойлик “Нуронийлар” фахрли ўринни эгаллашди.! 2022 йил 5 | Kosonsoyliklar | Kosonsoy

Косонсойлик “Нуронийлар” фахрли ўринни эгаллашди.!

2022 йил 5-ноябр куни Андижон шаҳрида 60+ “Водий фахрий футбол ассоциацияси иштирокчилари ўртасида 3-тур мусобақалари ўтказилди. Мусобақада Андижон шаҳри, Андижон вилояти Булоқбоши тумани, Фарғона вилоятидан Кува ва Риштон туманлари, Наманган вилоятидан Косонсой, Янгиқўрғон ва Уйчи туманларидан нафақа ёшидаги футболчилардан таркиб топган жамоалар иштирок этишди. Қизғин ўтган мусобақада 1-ўринни Косонсой тумани, 2-ўринни – Янгиқўрғон тумани, 3-ўринни эса Андижон шаҳри жамоалари эгаллашди. Ғолиб ва совриндор жамоаларга Андижон вилояти “Нуроний” жамғармаси томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Маълумот учун: Навбатдаги 4-тур мусобақалари 2022 йил 17-декабрда Косонсой туманида ўтказилади.

@Kosonsoyaxli