Get Mystery Box with random crypto!

#Раҳматнома Бугунги кунда Косонсой туманида аҳоли мурожаатлар | Kosonsoyliklar | Kosonsoy

#Раҳматнома

Бугунги кунда Косонсой туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни тизимли ҳал қилишга бўлган саъй-ҳаракатлар орқали юртдошларимизда ижобий кайфиятни уйғотиш янги босқичга кўтарилди.

Бугунги ислоҳотларда масъуллар ва халқ бирлашиб ўзига хос натижалар кўрсатаётгани табиий.

"Боғишамол-2" маҳалласининг "Боғ" кўчаси аҳли ҳайит арафасида носоз ҳолга келиб қолган йўлни таъмирлаш ташаббуси билан чиқишди.

Бундай ташаббус қўллаб-қувватланиб, улуғ айёмга туҳфа сифатида йўллар таъмирланиб, асфалътланди.

Бунинг учун маҳалла аҳли туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси рахбари Хурсанали Хатамов ва ходимларига миннатдорчилик билдиради.


╭━─━─━─≪✠≫─━─━─━╮


@Kosonsoyliklar_Kosonsoy


╰━─━─━─≪✠≫─━─━─━╯