Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлаш бўйича янги тизим жори | Kosonsoyliklar uz | Rasmiy

Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлаш бўйича янги тизим жорий этилади

“Маҳалла еттилиги” вакиллари томонидан ягона саволнома асосида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш тизими жорий этилади.

“Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Маҳалла еттилиги” томонидан аҳолининг муаммоларини аниқлаш бўйича ягона саволнома тасдиқланади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2024 йил 1 июндан бошлаб:

а) “маҳалла еттилиги” вакиллари томонидан:
ягона саволнома асосида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш тизими жорий этилади;
фуқароларни бирламчи ўрганиш жараёнида фақат ягона саволномадан фойдаланилади;
б) ягона саволнома асосида аниқланган бирламчи муаммоларни “маҳалла еттилиги” вакиллари ўзларининг идоравий саволномасидан фойдаланиб, атрофлича ўрганиш ишларини ташкил қилинади;
в) ягона саволнома асосида фуқароларнинг аниқланган муаммолари “маҳалла еттилиги” вакилларининг электрон платформаларига аҳоли билан индивидуал тартибда ишлаш учун буюртма сифатида шакллантирилади.
Бунда, буюртмани “маҳалла еттилиги” вакиллари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади;
г) фуқароларнинг ягона саволнома асосида аниқланган ҳамда “маҳалла еттилиги” вакилларига ҳал этиш учун йўналтирилган муаммоларини кўриб чиқиш ва натижаларини электрон ахборот тизимига киритиш муддати ўн кун этиб белгиланади.

Белгиланишича:

а) “маҳалла еттилиги” вакиллари томонидан, қуйидаги ҳолатларда ягона саволномадан фойдаланиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам (хизмат) кўрсатиш ишлари ташкил қилинади:
фуқаронинг мурожаати асосида;
уйма-уй юриш орқали;
бошқа фуқаролар томонидан шахснинг ижтимоий-иқтисодий ёрдам (хизмат)га муҳтожлиги тўғрисида хабар берилганда;
б) ягона саволнома:
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Рақамли маҳалла” платформасида юритилади;
“маҳалла еттилиги” вакиллари томонидан фойдаланиладиган мавжуд электрон платформалар “Рақамли маҳалла” платформаси билан ўзаро интеграция қилинади;
в) ягона саволномага Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлар агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қўшма келишувга асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади;
г) маҳалла раиси қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
ягона саволнома асосида маҳаллалардаги хонадонлар ва фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ишларини мустақил ташкил этилиши;
ягона саволнома асосида аниқланган ҳамда масъул ташкилотларга йўналтирилган муаммоларни ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ижобий ҳал этилиши.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва агентлик билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар “Рақамли маҳалла” платформасида “маҳалла еттилиги”нинг ягона саволномаси натижасида аниқланган муаммолар бўйича буюртмалар шакллантириш ҳамда ушбу буюртмаларни масъул вазирлик ва идораларга йўналтиришга имкон берувчи “Ягона саволнома” модулини ишга туширилишини таъминлайди.

@KOSONSOYLIK_UZ