Get Mystery Box with random crypto!

Косонсой туманидаги яна бир жомеъ масжид қайтадан бунёд этилди | Kosonsoyliklar uz | Rasmiy

Косонсой туманидаги яна бир жомеъ масжид қайтадан бунёд этилди
 
Бугун, 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Косонсой туманида қайтадан бунёд этилган “Эшон бобо” жоме масжидининг янги биносида жума намозини адо этдилар. 

Жума намозидан аввал Мусохон домла йиғилган жамоатга "КИЧИКЛАРИМИЗГА РАҲМ ҚИЛМАГАН БИЗДАН ЭМАС!"
мавзусида суҳбат қилинди. Шунингдек, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, масжидларни қайта таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, уларда намозхонларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритдилар. Суҳбат якунида юртимиз тинчлиги, осойишталигини тилаб ҳамда Ютрбошимиз ҳақларига ҳайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

@KOSONSOYLIK_UZ