Get Mystery Box with random crypto!

​КОСОНСОЙДА ЕР ОСТИДАН ХУМЛАР ТОПИЛДИ: Наманган вилояти Косо | Kosonsoyliklar uz | Rasmiy

КОСОНСОЙДА ЕР ОСТИДАН ХУМЛАР ТОПИЛДИ:

Наманган вилояти Косонсой тумани Сойча МФЙ, Мозорбоғ маҳалласида яшовчи Тоҳиржон Жўраев 2021 йилнинг апрель ойи охирларида ўз ҳовлисидаги бўш ерда ичимлик сув учун ҳовуз ковлаётиб,қадимий ашёларга дуч келди.Қарийб бир метр чуқурликда аввал битта, кенгроқ очилганда яна битта катта ҳажмдаги хумнинг оғиз қисми кўринади.
-Катта ҳажмдаги бундай хумларни биринчи кўришим, -дейдиТ.Жўраев.-Бу ерда бир неча бундай хумлар борлиги сезилиб турибди.Топилмаларга зиён етказмаслик мақсадида ковлашни тўхтатиб, бу ҳақда Наманган вилояти тарих ва маданият давлат музейи Косонсой туман филиалига хабар бердим.

Шу куни филиал мудири: М.Акрамов, илмий ходимлар Ҳ.Караев ва А. Алохоновлар топилма аниқланган жойни бориб кўздан кечиришди.
Кексаларнинг айтишича,маҳалла бежиз,Мозорбоғ деб аталмайди.Бу ҳуддудда катта қабристон бўлиб,собиқ тузум даврида қабристон текисланиб,пахтазорга айлантирилган.
Ўтган асрнинг 90-йиллари охирларида эса уй-жой қуриш учун аҳолига тақсимлаб берилган. Тоҳиржон ҳам ўзларига ажратилган ерга уй қуриб,2014 йил кўчиб келган экан. Кўҳна Косонсой 2200 йилдан зиёд тарихга эга бўлиб,эрамиздан аввалги 3-2
асрларда Кушонийлар давлатининг пойтахт шаҳарларидан бири бўлган.Азал-азалдан бу қадимий гўшада ҳунармандчилик ривожланган.Турли йилларда олиб борилган археологик қазишмаларда бу ўз тасдиғини топмоқда. Туман ҳудудидаги археологик,меъморий иншоотлар давлат рўйхатига олинган бўлиб,улар ҳозирча 21тани ташкил этади.
Ушбу ҳудуд бу рўйхатда йўқ.
Шунинг учун ҳам музей ходимлари томонидан қўшимча тадқиқот ишлари олиб бориш,топилмаларни ковлаб олиб, мутахассислар иштирокида ёшини аниқлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Муҳаммадхон Акрамов.

Давоми.
KOSONSOYLIK_UZ