Get Mystery Box with random crypto!

Косонсойлик ёш спортчиларнинг ғалабаси Самарқанд вилоятида б | Kosonsoy Kurash Klubi

Косонсойлик ёш спортчиларнинг ғалабаси

Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган «Кураш кидс 2022» Республика мусобақасида Косонсой спорт мактаби курашчилари муносиб қатнашди.

2012-2014 йиллар оралиғида туғилган, 23 кг. вазн тоифасидаги йигитлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Муҳаммадали Эргашбоев фахрли 3-ўринни;

2010-2012 йиллар оралиғида туғилган, 35 кг. вазн тоифасидаги қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Хуршида Абдуҳакимова фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Фарзандларнинг соғлом бўлишида, келажагини яратишда спортнинг ўрни беқиёс.