2023-04-27 13:02:21
Косонсойда «Энг фаол билимдон китобхонлар» аниқланди
Косонсой туманида умумтаълим мактаб ўқувчилар ўртасида Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги вилоят болалар кутубхонаси томонидан ташкил қилинган «Энг фаол билимдон китобхонлар» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Ўқувчи ёшлар кўрик-танлов низомига асосан савол-жавоб ҳамда эркин мавзулар бўйича беллашдилар.
Танлов натижаларига кўра 1-ўрин 21-32-мактаб, 9-ДИМИ ўқувчиларидан ташкил этилган «Тафаккур» жамоаси, 2-ўрин, 22-мактабнинг «Зукколар» жамоаси, 3-ўрин эса 15-мактабнинг «Билимдонлар» жамоаси ғолиб деб топилиб, 23-мактабнинг «Авлодлар довони» жамоаси «Энг яхши китобхон жамоа», 48-мактабнинг «Китобхон ёшлар» жамоаси «Энг яхши саҳна кўриниши» номинациясини ғолибликни қўлга киритди.
Маълумот учун кўрик-танловнинг мактаб босқичига 9 мингдан ортиқ ўқувчилар қамраб олиниб, туман босқичига 60 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.
3 views10:02