Get Mystery Box with random crypto!

Нишон туманида фуқаро эҳтиётсизлиги сабаб аттракциондан йиқили | Qashqadaryo xalqi 🇺🇿

Нишон туманида фуқаро эҳтиётсизлиги сабаб аттракциондан йиқилиб тушган

Жорий йилнинг  йил 8 май куни соат тахминан 19-30 лар чамасида Нишон тумани “Нурчи” МФЙда яшовчи фуқаро У.Н. ўртоқлари билан Нуристон шаҳарчасидаги истироҳат боғига бориб, “Дракон” аттракционида учаётган вақтда рўпарасидаги ўриндиққа ўтиш учун жойидан туриб, эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тушган.

Натижада У.Н.нинг ўнг қўли синиб, Нишон туман марказий шифохонасига мурожаат этган.

Шифохонада даво муолажалари олиб, уйига чиқиб кетган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда - вилоят ИИБ.

ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy