Get Mystery Box with random crypto!

Сусамбилга маликаларнинг саёҳати Бир бор экан бир йўқ экан. | Космонавт на земле 🌏

Сусамбилга маликаларнинг саёҳати

Бир бор экан бир йўқ экан. Ўзимизни замонда бир подшоҳ бўлган экан. Подшоҳнинг 3 қизи бор экан. Подшоҳ бир куни қизларини ёнига чақирибди ва уларга Сусамбил деб аталмиш сеҳрли мамлакатга дам олиш учун уларга "путёвка" олганини айтибди. Маликалар хурсанд бўлибди ва эртаси куни ўша диёрга жўнаб кетибдилар. Маликалар мазза қилиб дам олишибди ва орадан бир ой ўтгач маликалар ўз юртларига қайтибди. Подшоҳ қизларидан дам олиш таассуротлари ҳақида сўрабди. Тўнғич қизи Оксфордда ўқиган, олий маълумотли, турк, фрацуз, инглиз, немис тилларида гаплаша оладиган ақлли қиз экан. Таомилга кўра аввал тўнғич қиз ўзининг таассуротларини айта бошлабди.
- "Дадажон, бу мамлакат менга жуда ёқди. Айниқса, бу мамлакатдаги адолат ва тенгликка ҳавасим келди. Ҳалқи бир ҳилда бўлиши учун уларга фақат бир заводдан чиқадиган бир ҳил русумдаги машиналарни миниши учун амалдорлари жуда кўп ҳаракат қилишибди. Бу янада одамларни тенглигини таъминлаш мақсадида, ҳатто шаҳарларда ҳам газ ва электрни ўчириб қўйишибди. Телевизорларида фақат ва фақат гўзал юртнинг сўлим гўшалари кўрсатиларкан. Бу мамлакатда адолат шу қадар кучли бўлгани учун, адолатга қарши чиққан журналистлар тўсатдан йўқолиб қолармишлар. Қисқаси бу мамлакат менга адолат тимсолини эслатди" - дебди.
Подшоҳ қизининг бу гапларидан кейин, бу мамлакатга қизиқиб қолибди. Кейин ўртанча қизини эшитмоқчи бўлибди. Ўртанча қизи ҳам Оксфордни тугатган, ақлли, олий маълумотли экан. Ўртанча қизи ўз таассуротларини айтишни бошлабди.
- "Дадажон, опам айтган гаплар тўғри. Бу мамлакат жуда ажойиб экан. Айниқса таълим тизими менга жуда ҳам ёқди. Амалдорлари илми толиблар ҳақида қайғурар экан. Агар кунлар озгина совиса ёки исиса, таълим шаклини онлайнга ўтказиб қўяр экан. Илми толиблар соғлигини ўйлайдиган бундай ҳукумат бўлмаса керак бу дунёда. Олий таълимни тизими жуда ғаройиб экан. Асосан бу тизимда талабаларнинг кийиниш маданиятига эътибор бериларкан. Бундан бир неча йиллар олдин ўқитувчиларнинг билим савияси юқори бўлганлиги сабабли уларни талабалар билан биргаликда маданий ҳордиқ учун пахта далаларига чиқаришаркан. Лекин охирги вақтда таълим сифати тушгани учун ўқитувчилар фақат билим бериш билан банд этилибди. Ҳамма олий маълумотли бўлиши учун супер контракт деган нарсани жорий этганмиш. Энди ҳамма олий маълумотли бўлар экан. Мен бу мамлакатда яшашни жуда хоҳлардим" - деб гапини тугатибди.
Подшоҳ янада бу мамлакатга қизиқиб қолибди ва охири кенжа қизини эшитмоқчи бўлибди. Кенжа қизи бошқа эртаклардаги кенжа қизларга ўхшаган ақлли, мард, жасур эмас экан. У зўрға мактабни тугатган, жаҳлдор, қўрс қиз экан. Подшоҳ ундан таассуротлари ҳақида сўрабди.
- "Дада, бу мамлакат менга вообще ёқмади. Бу мамлакатга бошқа боришни хоҳламайман. Интернет жуда секин ишларкан. Тик токни блокка тиқиб қўйишган. Опам айтган адолат бу мамлакатга қадам ҳам босмаган.
Журналистлар тўсатдан йўқолиб қолиб, на тириклиги на ўликлиги ҳақида маълумот берилади. Бу мамлакатда 12 ёшли қизни зўрлаб ўлдирганларга фақатгина қамоқ жазоси бериларкан. Шунақанги "ғурурли" эркаклари борки, улар ўз хотинини чет елга ишлашга юбориб, хотини юборган пулга I Phone 14pro ни чойхонани тўрига ўтирволиб титкилаб ўтираркан. Шунақанги "меҳрибон" оталар борки, ўз фарзандига кам алимент тўлаш мақсадида, кам ойлик тўланадиган ишларга кириб олишаркан. Масалан бирон жойга қоровул бўлиб. Аёллари оёқости, беҳурмат қилинади. Аёлларига нафсни қондирувчи буюм сифатида қаралади. Шунақанги "домлалари" борки, пайғамбаримизнинг фалонта аёли бўлган, шариатда 4 тагача мумкин деб, ҳар ойда пайпоқ алмаштиргандек хотин алмаштиради. Бу домлаларнинг кўрмўридлари ҳам бор. Тез ёрдам чақирганда эркак доктор келса, "Нега аёл шифокор келмади?" деб жанжал қилади, ўзлари қизларини ўқитмайди, ёшлигидан ҳижобга тиқиб, 16 ёшида эрга бериб юборади. Ўтранча опам айтганидек таълим тизими жуда ажойиб. Таълим мутасаддилари талабаларнинг пайпоғи ва сочини ўлчаш билан оввора. Агар калта пайпоқ кийган бўлса, гей(ЛГБТ)га чиқаркан. Талабалари сентябрда кўчада яшаш учун жой излаб сарсон юради. Таълим тизими расволигидан чала мутахасислар қўлида одамлар жон беради..