Get Mystery Box with random crypto!

Қизиқарли факт Тиббиёт маълум қилишича 1 сутка давомида тан | Косметолог маслаҳатлари

Қизиқарли факт

Тиббиёт маълум қилишича 1 сутка давомида танадан 1 л гача тер ажралиб чиқади. Тернинг асосий вазифаси шундаки, у тана ҳароратини бир маромда ушлаб туриб, уни қизиб кетишдан асрайди.

Аммо меъёрдан ортиқ терлаш кассаллик ҳисобланади. Бу тиббиётда ГИПЕРГИДРОЗ деб аталади.

Гипергидроз-инсонда руҳий дискомфорт ҳолатини келтириб чиқаради. Бу бир тарафдан оддий физиологик ҳолат ҳисобланса, 2-тарафдан жиддий касаллик белгисидир.

Гипергидрознинг 2 хил тури фарқланади: бирламчи ва иккиламчи. Бирламчи гипергидроз 1% одамларда учраб, жиддий муаммо туғдирмайди. Бу ҳол болалик даврида бошланиб, ўсмирлик даврида кучайиши мумкин.

Иккиламчи гипергидроз - организмда жиддий касалликлар мавжуд бўлганда юзага келиб, уларни ўз вақтида даволаш талаб этилади.

Ҳар қандай муоммоларда малакали мутахассис танлашга аҳамият беринг.

Мен эса сизга доимгидек яхшиликлар ва саломатлик тилайман.