Get Mystery Box with random crypto!

​​'Аёлларнинг ўзларига баҳо' беришларини ошириш усуллари ҳақид | Косметолог маслаҳатлари

​​"Аёлларнинг ўзларига баҳо" беришларини ошириш усуллари ҳақида

Сарлавҳанинг ўзидаёқ кети узилмайдиган смайликларни қўйиш тўғри бўларди, чунки аёллар ўзларига холис баҳо бера олмайдилар.
"Аёлларнинг ўзларининг баҳолашлари" деган атама бор уни психологлар ва социологлар ўрганишади.

Муоммо шундаки атама бўлгани билан бундай тушунча йўқ, сабаби " биз бечоралар" ўзимизга ўзимиз холис баҳо беролмаймиз. Биз ўзимизга баҳони бошқаларнинг сўзлари ва муносабатларига қараб аниқлаймиз.

Хоооп энди бизнинг ўзимизга берадиган "баҳоимиз" кимга боғлиқлигини кўриб чиқсак. Анунга, манби одамга деб чалғимела, умуман атрофимиздаги яқин муносабатларда бўладиган одамларимизга боғлиқ.

Аёл киши фазилатлари ва ҳислатлари сабабидан қадрланади. Раҳмдиллик, юмшоқлик,латофат буларнинг бариси аёл кишининг фитратига Раббиси томонидан солиниб бўлинган. Ажиб мисол эслангчи қизингизнинг болалигини миттихонгина бўлиб туриб, косметика суртишлари, чиройли ва янги кийим кийгандаги юришлари, ўзига катта сумкачаларни ушлаб олиб нозланишларини.

Аёл кишини ҳам айнан шу ҳислатлар ва фазилатлар учун қадрланади. Нозиклиги, ширинсўз ва мулойимлиги, чақнаб туриши, латофатли қарашлари, юришлари, муҳаббат билан таом узатиши, кўрганингда кўзларинга қараб майин жилмайишлари, енгили аразалашлари, сабабсиз йиғлашлари бу барчаси АЁЛЛИК.

Аёлни шу ҳислатлар сабабидан баҳоланади! Аёл - аёл бўлиб туғилади. Унинг катта ютуғи бор у бу ҳислат ва фазилатларни туғилган заҳоти топади.