Get Mystery Box with random crypto!

Ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди | KorrupsiyasizUrDU

Ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А. А. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг қизини 10 200 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ў. бошқа бир фуқаро Ў.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш
@Bloger_haqiqat_yolida

мурожаат учун:
@haqiqat_yolida_bot

YоuTube :
https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz