Get Mystery Box with random crypto!

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бошланган ҳафтада Шавка | Uu

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бошланган ҳафтада Шавкат Мирзиёев фаолияти режаси билан таништирди.

Бугун 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда.

Эртага мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш;

23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот;

Тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор;

Шунингдек, шу ҳафтада Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилади.

#Timesuz