Get Mystery Box with random crypto!

Айни дақиқаларда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имко | Uu

Айни дақиқаларда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга бағишланган Халқаро бизнес-форум бўлиб ўтмоқда.

Унда олти мамлакатдан юздан ортиқ аёллар иштирок этяпти. Улар гендер тенглигини таъминлаш мақсадида сифатли ўзгаришларни тарғиб қилаётган лидер аёллардир.

Инсониятнинг ярмини ташкил этувчи аёллар юртларининг иқтисодий ривожланишида нафақат иштирок этишлари мумкин, балки қатнашишлари шарт. Шундагина мамлакатда бойлик ва фаровонлик сари ҳаракат бўлади.

Форумнинг вазифаси эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлиш учун биргаликда ишлашга ва курашишга тайёрлигимизни яна бир бор намойиш этишдан иборат. Энг асосийси, кўплаб муаммоларни кўтариб, уларнинг ечимлари борасида таклифларимизни беришдир.

Форумда таълим, бизнес, сиёсат, болалар тарбияси, молиявий мустақиллик, самарали минтақалараро савдо ва халқаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бизнинг муштарак муаммоларимиз жуда кўп, шу боис бу йўлдан ёлғиз юра олмаймиз.

@SShMirziyoyeva