Get Mystery Box with random crypto!

#Кундайжести Электр таъминотидаги узилишларга шамол ва ҳаво | Uu

#Кундайжести

Электр таъминотидаги узилишларга шамол ва ҳаво сабаб қилиб кўрсатилди.

2000 ва 20000 сўмлик банкоталар 14 июндан муомалага чиқарилади.

Иссиқ туфайли Қаршида самалётда техник носозлик чиқиб, йўловчилар бортда қолиб кетишди.

Муштарий Шарифова Tesla компаниясига ишга қабул қилинган илк ўзбекистонлик қиз бўлди.

«Cоcа-cоlа»даги давлат улуши сотилишининг учинчи босқичи туганлланди.

Кучли шамол оқибатида Наманганда 13 млрд сўмга қурилган 1000 дона иссиқхонанинг 30-35 фоиз қисмига жиддий зарар етгани хабар қилинди.

Бухородан Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетилаётган 3 тонна сифатсиз гўштлар Навоийда тўхтатиб қолинди.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг кортежи билан автоҳалокат содир бўлди.

Бухоро вилоятида қурилиш қиймати 2,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган газ-кимё мажмуаси барпо этилади.

Ўзбекистон ҳудудларида 6 июнда куннинг иккинчи ярмида об-ҳаво кескин ўзгариб, жойларда кучли шамол, қум бўронлари қайд этилди.