Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин През | Uu

Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин

Президент Конституциявий суд тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (Илгари 7 нафар эди).

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

Фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.

@koronavirusinfouz