2021-01-21 13:37:23
#Биласизми
Таълим олувчиларга ўқув машғулотлари вақтида қуйидагилар қатъиян тақиқланади
:
● телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
● телефонни стол устига қўйиш;
● мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
● сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
● суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
● телефон
(GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
Ўқувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида
фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга
(қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.
25 views10:37