Get Mystery Box with random crypto!

Педагогика йўналишларида Сиртқи таълимга талабалар энди қабул | Kórgizbe qurallar

Педагогика йўналишларида Сиртқи таълимга талабалар энди қабул қилинмайди.(Зўр янгилик!)


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг математика ва информатика, физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодий билим асослари, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (тиллар бўйича), ўзбек тили гуруҳларда ўзбек тили, хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), чақириққача ҳарбий таълим, мактаб менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича) ва махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.
Ушбу рўйхатда бўлмаган таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Манба:
https://uza.uz/uz/posts/384475

@domlajon