Get Mystery Box with random crypto!

​​1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни УСТОЗ Мундоқ ўйла | KO'RGAZMALAR DUNYOSI

​​1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

УСТОЗ

Мундоқ ўйлаб қарасам,
Сизга битмабман ҳеч шеър.
Қалам ҳаққига қасам,
Сизсиз забун эди Ер.

Не бўлғай ҳоли, маълум,
Хатсиз йўли хатодир.
Дунёда илк муаллим,
Шаксиз, Одам Атодир.

Кўкдан имон гавҳари
Заминга тушмиш бот-бот.
Пайғамбарларнинг бари
Эди ҳазрати Устод.

“Ўқи!” дея авомга
Улашмиш инжу сирлар.
Йўллаб буюк довонга,
Шамчироғ тутмиш пирлар.

Борлиқ – зулмат, қоронғу,
Чимматга чўмган чоғда.
Ёниб юлдуз қароғи –
Гўё чўғдай ўчоғда...

Оламга маёқ бўлиб,
Ловуллаб порлагансиз.
Кўз, қўлу оёқ бўлиб,
Нур сари чорлагансиз.

Сиз – Беруний,
Сиз – Сино,
Сиз – Фаробий, Улуғбек.
Оқ қоғоздек пок сиймо,
Сеҳрингизга йўқдир чек.

Янчиб Ҳаққа ёт ишни,
Оламга солмиш сурон –
Пойингизда ётишни
Бахт билмиш Соҳибқирон!

@KORGAZMALAR_DUNYOSI