Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда фуқарони Корея Республикасига “Е-7” визаси билан | Koreya xabarlari

Сурхондарёда фуқарони Корея Республикасига “Е-7” визаси билан ишга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш учун фирибгарлик йўли билан пул олиб келаётган шахсга нисбатан тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида М.З. Денов туманида яшовчи Х.О.дан Корея Республикасида ишлаш ҳуқуқини берувчи “Е-7” визасини олиб бериш эвазига талаб қилинган 41.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулнинг 1.200 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi

@Koreya