Get Mystery Box with random crypto!

EPS-Topik тести ва малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқа | Koreya xabarlari 🇺🇿|🇰🇷

EPS-Topik тести ва малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!

EPS-Topik тести ҳамда малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар Корея Республикаси иш берувчилари томонидан танланиб, уларга шартнома лойиҳалари берилмоқда.

Аммо, шартнома келгани ёки келмагани тўғрисида шахсий кабинетда маълумотга эга эмаслиги бўйича фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан, Корея Республикаси иш берувчисидан шартнома лойиҳаси келган тақдирда, фуқаронинг яшаш манзили бўйича почта орқали хабарнома жўнатилади.

Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида шартнома лойиҳаси ҳамда виза тасдиқномаси (CCVI) берилган фуқаролар рўйхати Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналларида ҳам эълон қилинишини маълум қиламиз.

Шартнома лойиҳаси берилган фуқаролар рўйхати

Виза тасдиқномаси берилган фуқаролар рўйхати

𝗞𝗼𝗿𝗲𝘆𝗮𝗴𝗮 𝗼𝗶𝗱 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗼'𝗻𝗴𝗶 𝘁𝗲𝘇𝗸𝗼𝗿 𝘅𝗮𝗯𝗮𝗿𝗹𝗮𝗿 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶
https://t.me/+i9dIsg7I6OgyZGIy