Get Mystery Box with random crypto!

Сенат раиси: «Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич беко | 뉴스

Сенат раиси: «Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади»

Бугун Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди:

«Ҳозирги қийинчиликлар албатта ўтади. Пандемия ҳам барҳам топади. Бироқ келгусида бу каби қийинчиликлар бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шундай экан, барча соҳалардаги тартиб-таомилларни мана шундай шароитларга мослаштиришимиз зарур деб ҳисоблаймиз.

Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур».

@Koreanews2020