Get Mystery Box with random crypto!

Украинадаги урушнинг Сурия ёки Афғонистондаги урушдан нима фар | Корахабар | Махфий Хабарлар

Украинадаги урушнинг Сурия ёки Афғонистондаги урушдан нима фарқи бор?

Сурияда саккиз гуруҳ курашмоқда. Курдлар мухторият учун, ИШИД ҳокимият учун, Башар Асад (Россия) ўз диктатураси учун, Сурия муваққат ҳукумати (Туркия) оккупация учун. Яна Сурия қутқарув ҳукумати, Мустақил Сурия армияси (АҚШ қўлловида), оппозиция ҳам ўз назорат ҳудудларига эга.

Сурия фуқаролик уруши кетаётган давлат. Уларнинг ҳар бирида ҳар хил ният, мақсад бор. Украиналикларда эса ягона мақсад бор — ватанни ҳимоя қилиш.

Афғонистонда ҳам шу аҳвол. Бу ерда ҳам гилзай ва популзайлар олий ҳокимият учун, ўзбек, тожик, аймоқлар, пошойи, нуристонликлар мухторият учун, Ислом давлати ҳокимият учун курашган ва курашяпти.

АҚШ 2001-йилда Толибонни Шимолий Алянс, яъни ўзбек ва тожиклар ёрдами билан енгган.

Шундай қилиб, Украинани Афғонистон ва Сурия билан солиштириш хато. Украина ва украиналиклар умуман фронтларга бўлингани йўқ, улар биргаликда Россияга қарши курашмоқда.

Манба: Diplomat (Sobirov)

@koraxabar