Get Mystery Box with random crypto!

Бургут баланд дарахт шохида виқор билан ўтирганди. Уни кўриб қ | Конспект

Бургут баланд дарахт шохида виқор билан ўтирганди.
Уни кўриб қолган кичкина қуёнча бургутдан сўрабди:
— Мен ҳам сизга ўхшаб ҳеч нарса қилмасдан дам олиб ўтирсам бўладими?
— Албатта, бўлади, — дебди бургут.
Қуёнча дарахт тагига ёнбошлабди. Бирдан унинг ёнидан тулки ўтиб қолибди ва қуёнчани тутиб, еб қўйибди. Шунда бургут:
— Эҳ нодон қуён, ҳеч нарса қилмасдан ўтириш учун жудаям баландда бўлиш керак, — деган экан.

@konspektor