Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ совет даврида яҳудийлар Исроилга кўчишни бошлашди. Улард | Конспект

Собиқ совет даврида яҳудийлар Исроилга кўчишни бошлашди. Улардан бири лаш-лушларини олиб йўлга чиқди. Божхонада унинг юкларини текшираётган божхона ходими юклар орасидан Лениннинг ҳайкалини кўриб қолди. У яҳудийга:
– Бу нима? – деди.
Яҳудий:
– “Бу нима?” деманг, “Бу ким?” денг. Бу доҳийимиз Ленин. Коммунистик партиянинг асосчиси. У бизга кўп яхшиликлар қилган, коммунизмнинг йўлини кўрсатган. Унинг хотирасини абадийлаштириш учун Исроилга олиб кетаяпман, – деди.
Божхона ходими хурсанд бўлиб:
– Ўтаверинг, деди.

Исроилга киришда яна божхона ходими юклари орасидан ҳайкални кўриб қолиб:
– Бу нима? – деди.
Яҳудий:
- “Бу нима?” деманг, “Бу ким?”, денг. Бу ифлос Ленин. Ҳаммага зулм қилган, хусусий мулкни бекор қилган. Менинг ҳам СССРдан чиқиб кетишимга шу ҳароми сабабчи. Унинг ифлос башарасига ҳар куни тупуриб туришим учун Исроилга олиб келдим.
Божхона ходими хурсанд бўлиб:
– Олиб ўтинг! – деди.

Яҳудий Исроилдаги уйига келиб жойлашгач қариндошларини чақириб зиёфат қилди. Шунда бир жияни келиб бурчакда турган Ленин ҳайкалини кўрсатиб сўради:
– Амаки, бу ким?
Яҳудий деди:
- Эй ахмоқ! “Бу ким?” эмас, “Бу нима?” дейиш керак. Бу ўн килограмм тоза олтин. Уни божхонадан бож тўламай бу ерга олиб ўтдим.

@konspektor