Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораё | Конспект

Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораётган қарғага кўзи тушибди. Шунда тошбақа қарғага қараб: “Ҳой қарға, жинни бўлганмисан? Нега тескарисига учяпсан?” деб сўрабди. Қарға: “Сенинг мен билан нима ишинг бор? Бизда демократия! Хоҳлаганимдай учаман!” дея ўшқириб берибди. Тошбақа, демократия бўлса демократия-да, дебди-да, ўзиям шартта тескарисига юриб кетибди. Орқасида жар бор экан, тошбақа қурмағур кўрмай қолиб, пастга тушиб кетиб ўлибди. Шунда қарға унинг ёнига учиб келиб: Эҳ аҳмоқ тошбақа, демократия фақат тепада бўлади, пастда эмас!” деган экан.

@konspektor