Get Mystery Box with random crypto!

Aмал тегмаганлар ичидан бўзлаб, Мартаба завқини тотсам, дер эк | Конспект

Aмал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завқини тотсам, дер экан.
Aмалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.

Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб,
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.

Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам,
Тинч кулба бўлсаю ёвғон ичсам ҳам,
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.

Эркин Воҳидов

@konspektor