Get Mystery Box with random crypto!

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКАДА ГЎШТ НАРХИ 40 МИНГ СЎМ Туманимизда | KONIMEX_UZ | Rasmiy kanal🇺🇿

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКАДА ГЎШТ НАРХИ 40 МИНГ СЎМ

Туманимизда ҳар йили Янги йил байрами олдидан туман аҳлига кафолатли ва арзон нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш анъанаси 2021 йилда ҳам давом этмоқда.

Жорий йилнинг 18 декабрдан 2022 йилнинг 1 январига қадар туман марказида янги йил савдо ярмаркалари ўтказилмоқда. Унда туманимизнинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, тадбиркорлар фаол иштирок этмоқда.

Ярмаркаларда гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, макарон, нон, картошка, пиёз ва бошқа сабзавот маҳсулотлари, мевалар, шунингдек, 42 турдаги истеъмол маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.

Барча савдо тармоқлари назорат-касса машиналари ва савдо терминаллари билан жиҳозланганлигидан харидорлар мамнун.
Бундан ташқари байрам муносабати билан туманимиз ҳокими М.Эгамқулов ташаббуси билан аҳоли учун қўй гўшти 40 минг сўм, мол гўшти 48 минг сўмдан сотилаётгани аҳолига янада кўтаринки, байрамона кайфият улашмоқда десак муболаға бўлмайди албатта.

Яна бир анъаналардан бири бепул нон берилмоқда. Ушбу ҳайрли иш туман ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган бўлиб, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган инсонларга кунига 2 тадан нон бепул берилади. Бундай хайрли ишлар туманимизда давом этади.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.