Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда “Темир одам” пайдо бўлди Тўғрироғи, Қашқадарёда з | Kompromatuzb

Қашқадарёда “Темир одам” пайдо бўлди

Тўғрироғи, Қашқадарёда зўровонлик эстафетаси махсус прокуратурадан Қарши шаҳар депутатлар кенгашига ўтди, демоқда воҳадаги инсайдерларимиз.

Шу йилнинг 14 январида Ватан ҳимоячилари байрамида ширакайф бўлиб олган халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Наврўз Фармонов “Иккиламчиқораметалл” корхонаси муҳандиси Фахриддин Мирзаевни дўппослади. Бояқиш муҳандис орадан 10 кун ўтибди ҳамки шифохонадан бери келолмаяпти.

Депутатлик Наврўз акамимизнинг шунчаки ниқоби холос, дейди унинг ихлосмандларидан бири. У киши “Ўзметкомбинат” АЖнинг “Иккиламчиқораметалл” ширкати раҳбари, воҳанинг энг бой одамларидан. Аввал ҳам бир-иккитасини темир муштлари билан тинчитган, аммо воҳада бирор киши унинг мушугини пишт деёлмаган.

Шифохонадаги муҳандисга ҳам: “Истаган жойингга шикоят қил, ҳаммасини сотиб олганман!” демоқда. Ҳозирча унинг гаплари тўғри чиқяпти: мелиса ҳам, прокуратура ҳам жабрланувчининг аризасини тингламаяпти.

Доим қонун устиворлигидан лоф урадиган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши бу машмашаларга нима деркин? Қашқадарё прокуратураси-чи?

@kompromatuzb